Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (30-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (30-ҳафта)

Huawei ўзининг янги флагман P50 Pro смартфонини тақдим этиши билан қурилма дарҳол топ ўнталикнинг биринчи поғонасини забт этди.

Xiaomi Poco F3 GT эса жадвалда бир поғона юқорилаб иккинчи ўринга жойлашди. Ўтган ҳафтада рўйхат етакчиси бўлаган OnePlus Nord 2 5G бу ҳафтага келиб учинчи ўринга тушиб кетди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro жадвалда пастлашни давом этмоқда. Смартфон ушбу ҳафта тўртинчи ўринни банд этди. Ундан кейинги ўринларни янги тақдим этилган Xiaomi Poco X3 GT ҳамда Xiaomi Poco X3 Pro смартфонлари эгаллади.

Samsung Galaxy S21 Ultra ҳам бу ҳафта икки поғона пастлаб еттинчи ўринга жойлашди. Xiaomi Redmi Note 10 ва Xiaomi Poco F3 эса мос равишда саккизинчи ҳамда тўққизинчи ўринларни банд этди. Рўйхатни яна бир бор Galaxy A52 смартфони якунлаб берди.

Топ ўнталикдан realme GT Master Explorer ҳамда Samsung Galaxy M21 2021 смартфонлари тарк этди.

Huawei P50 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco F3 GT
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

OnePlus Nord 2 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Poco X3 GT
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (29-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!