Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (42-ҳафта)
Google ниҳоят Pixel 6 ҳамда 6 Pro смартфонларини тақдим этди. Бу ҳафта икки смартфон топ ўнталикнинг энг юқори қисмидан, яъни Pixel 6 Pro биринчи, Pixel 6 эса иккинчи ўриндан жой эгаллади.
Анча вақтдан бери рейтингда етакчи бўлиб келаётган iPhone 13 Pro Max бу ҳафта учинчи ўринга пастлади.
Ҳали тақдим этилмаган Redmi Note 11 Pro тўртинчи, Note 10 Pro эса бешинчи поғонага жойлашди.
Galaxy A52s ўтган ҳафтадаги ўрнидан бир поғона пастлаб олтинчи ўринга жойлашган бўлса, ўтган ҳафтада етакчи бўлган OnePlus 9RT бира тўла еттинчи ўринга тушиб кетди.
Galaxy S21 Ultra эса ўтган ҳафтадаги саккизинчи ўрнини сақлаб қолган бўлса, бир поғона юқорилган Galaxy A12 тўққизинчи ўринни банд этди. Топ ўнталикни Poco X3 Pro смартфони якунлаб берди.
Рейтингни эса Infinix Note 11 Pro, Xiaomi 11T ҳамда Black Shark 4S Pro смартфонлари тарк этишди.
Google Pixel 6 ProҲозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Google Pixel 6Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Apple iPhone 13 Pro MaxҲозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 11 ProҲозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10 ProҲозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy A52s 5G Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
OnePlus 9RT Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy S21 Ultra Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A12Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Xiaomi Poco X3 Pro Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9