One Plus 3 бошқа ишлаб чиқарилмаслиги мумкин

One Plus 3 бошқа ишлаб чиқарилмаслиги мумкин

Сарлавҳани ўқиб яна батарея билан боғлиқ муаммо бўлса керак, деган хаёлга борган бўлишингиз мумкин. Йўқ, аслида ундай эмас. Бағоят кучли техник параметрларга эга арзон смартфонлар ишлаб чиқарувчи Хитойнинг OnePlus компанияси бошқа сабаб туфайли ўзининг учинчи авлоддаги смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи.

Гап шундаки, OnePlus 3 моделига шу даражада кўп буюртма берилганки, компания талаб қилинган миқдордаги смартфонларни ишлаб чиқаришга улгурмаяпти. Шунингдек, моделга ўрнатиладиган AMOLED экранларни етказиб бериш билан алоқадор муаммо ҳам мавжуд.  Бу тўғрида Phonearena нашри шундай хабар тарқатган. OnePlus учинчи авлоддаги флагман смартфоннинг тайёрланишини бекор қилиб, унинг ўрнига худди шундай параметрларга эга LCD дисплейли янги моделни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ҳозирча янги моделга OnePlus 3 Plus номи берилиши тахмин қилинмоқда.

Янги флагманга бир мунча илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессори ўрнатилади. Ҳозирча унинг қачон тақдим этилиши ва нархи борасида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ тақдимот одатдагидан аввалроқ ўтказилиши мумкин.

OnePlus 3 тўғрисида батафсил қуйидаги тавсифда танишиб чиқинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!