OnePlus Nord 2 5G'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

OnePlus Nord 2 5G'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

OnePlus компанияси янги ҳамёнбоп бўлган OnePlus Nord 2 5G смартфонининг тақдимот маросими қачон бўлиб ўтишини расман тасдиқлади.

ЎҚИНГ: OnePlus тасодифан рақибининг смартфонини реклама қилиб юборди!

Маълум бўлишича, компания смартфонни 22 июль куни 19:30 да (Хитой вақти билан) тақдим этмоқчи. Норасмий рендерлар орқали смартфоннинг кўриниши ва дизайни ҳақида етарлича маълумотлар ошкор бўлди.

Компания, шунингдек, қурилманинг техник кўрсаткичлари ҳақида ҳам маълумот берган. OnePlus Nord 2 5G Mediatek Dimensity 1200 чипи билан жиҳозланган. Смартфонга 6.53 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, дисплей Full HD+ резолюция ҳамда 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Қурилмага 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

OnePlus Nord 2 5G тахминан 399 евро нархда сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз