Oppo F1 Plus халқаро флагманини тақдим этди

Oppo F1 Plus халқаро флагманини тақдим этди

Яқиндагина Орро компанияси Хитойда ўзининг янги Oppo R9 флагман смартфонини тақдим этган эди. Тез орада мазкур моделнинг бошқа бозорларга мўлжалланган, бироқ бошқа ном — Oppo F1 Plus остидаги талқини савдога чиқарилади. Ускунанинг асосий ўзига тортадиган жиҳатларидан бири дизайнининг iPhone 6s услубида ишлаб чиқилганидадир. Шунингдек, олд камераси 16 мегапиксель бўлиб, f/2.0 диафрагма ва 78.1° кўриш бурчагига эга. Натижада камера одатий модулларга қараганда тўрт баробар кўпроқ ёруғликни қабул қила оладиган даражага етказилди.

Oppo F1 Plus смартфони 5.5 дюйм, Full HD сиғимли (1920×1080 пиксель) IPS-экран билан таъминланган бўлиб, Gorilla Glass 4 ҳимоя ойнаси билан қопланган. Иш самарадорлигига 2 ГГц частотали саккиз ядроли MediaTek Helio P10 (MT6755) процессори жавобгар. Тезкор хотираси 4 Гб бўлса, доимий хотира ҳажми 64 Гб, шунингдек, 128 Гб гача microSD карточкалари учун слот ҳам мавжуд. Мазкур слотда иккинчи nanoSIM учун ҳам жой ҳозирланган.

f/2.2 оптикали асосий камера 13 Мп бўлиб, Full HD форматда видеоларни тасвирга олиши мумкин. Экран остига эса бармоқ изи сканери жойлаштирилган. VOOC фирма тезкор қувватлаш тезхнологиясини қўллаб-қувватлайдиган аккумуляторининг ҳажми 2850 мАсоатга тенг.

Смартфон Android 5.1 Lollipop операцион тизими асосида ишлайди, унга ColorOS 3.0 дастурий қопламаси ўрнатилган.

Oppo F1 Plus Европа бозорларида 2016 йилнинг майидан савдога чиқарилади, нарх масаласи эса — 390 евро.

Манба: Android Authority

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!