Oppo Reno4 Z 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Oppo Reno4 Z 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Oppo яқиндагина Reno5 оиласининг дастлабки учта вакилини эълон қилди. Ушбу линейка таркибида яна кўпгина бошқа смартфонлар ҳам тақдим қилинади. «Буни қаердан биласиз?», дерсиз. Бунга жавобан айтиш мумкинки, Reno4 смартфонлари сони нақ 8 та. Қуйида уларнинг бири — Reno4 Z 5G смартфони билан танишамиз.

5G технологиясига эга 4-авлод Reno смартфонларининг энг арзони бўлмиш Z 5G смартфонини 450 доллар атрофига харид қилиш мумкин. Ушбу нарх Reno4 Pro 5G'дан икки баравар арзон бўлса, Reno4 5G нархининг учдан иккисига тенг.

Қаҳрамонимиз Mediatek Dimensity 800 чипида ишлайди. Қиёс учун, Reno4 5G/Reno4 Pro 5G'лар Snapdragon 765G чипсети билан жиҳозланган. Бироқ процессор борасида хавотирланмаса ҳам бўлади, сабаби ҳар иккала чип бирдек унумдорликка эга.

Смартфоннинг линейкадаги бошқа моделлардан фарқланувчи яна бир жиҳати 6.57 дюймли LCD экранидир. OLED панелларни севувчилар Оппўнинг бу қароридан норози бўлишлари мумкин, бироқ Reno4 Z 5Z'нинг экрани 120Hz янгиланиш частотасига эгалигини унутмаслик керак. Шошманг, ахир, аккумулятор сиғими атиги 4,000 мАс холос-ку! 120Hz частотали экранга бу сиғимли аккумулятор етарли эмас, бизнингча.

Смартфонда жами 6 та камера бор. Уларнинг учтаси яхши сифатли, қолган учтаси эса унчалик ҳам мақтарли эмас. Қаҳрамонимиз 48МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 2МП сатҳ камераларига эга. Олд томонда эса 16МП селфи камерага 2МП сатҳ камераси ҳамроҳ қилинган. Бу камералар жуфтлиги экраннинг чап томонидаги ҳапдори шаклидаги кемтикка жойланган.

Oppo Reno4 Z 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.8х75.5х8.1 мм, 184г; пластик ром ва орқа панель.

> Дисплей: 6.57" LTPS IPS LCD, 120Hz, 1080х2400 пиксел резолюцияси, 20:9 форма фактори, 401 пиксел/дюйм зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6873V Dimensity 800 5G (7 nm): саккиз ядроли (4x2.0 GHz Cortex-A76 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC4.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, ColorOS 7.2.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.7, 26мм, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 119˚, 1/4.0", 1.12µм; •Сатҳ: 2 2 МП, f/2.4; •Макро: 2 2 МП, f/2.4

> Олд камера: •Кенг (асосий): 16 МП, f/2.0, 26мм, 1/3.06", 1.0µм; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4000 мАс; 18 Вт тезкор қувватлаш.

> 5G алоқа: SA/NSA диапозонлар 1,3,5,7,8,20,28,38,40,41,77,78.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби
Oppo Reno4 Z 5G смартфони қадоғи таркибида 18 В лик қувватлагич, қулоқчин ва шаффоф силикон ғилофи бор.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг