Ўрта нархли смартфонларга қандай процессорлар ўрнатилади?

  •   DiMaX
  •  1352
  •  19.01.2018 12:58

Ўрта нархли смартфонларга қандай процессорлар ўрнатилади?

Мобил қурилмаларнинг «юраги» ҳақидаги учинчи мақоламизда ўрта нарх тоифасига мансуб смартфонларга қандай процессорлар қўйилиши хусусида қисқача сўз юритамиз. Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Intel 2 баробар тез, 40 % самарадор 8-авлод чипларини тақдим қилди

Одатда ўрта нархли смартфонларга қўйиладиган процессорлар саккиз ядроли бўлади. Аммо такт частотасига, ишлаб чиқарувчисига ва бошқа турли жиҳатларига қараб, бу чиплар ҳам ўзаро фарқ қилади.

Фикримизча, ушбу процессорларнинг архитектураси ва бошқа барча хусусиятлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтиришнинг иложиям, заруратиям йўқ. Қуйидаги жадвалда уларнинг фақат номлари (моделлари) келтирилган, улар яхшироқдан «бундайроқ»қа қараб терилган. Шуни эслаб қолсангиз кифоя – ўрта нархли смартфон танлаётиб, мазкур рўйхатда иложи борича юқорироқда жой олган процессорга эга телефонни харид қилаверасиз.

Процессорлар ҳақида қисқа маълумот

Модификациялар (моделлар)

Ўз даврининг «элита» процессорлари бўлган, ҳозирда зўр чиплар. Иккиланмасдан олаверинг!

Qualcomm Snapdragon 650 (MSM8956), 800 (MSM8974), 801 (8974v3); HiSilicon Kirin 650

Тўлақонли саккиз ядроли процессорлар. Яхши танлов.

MediaTek MT6752, MT6755 (Helio P10), MT6795 (Helio X10); Qualcomm Snapdragon 415 (MSM8929), 430 (MSM8937), 615 (MSM8939), 616 (MSM8939v2)

«Мен ўзгачаман, мен Intel Atom бўламан!» дейдиганлари. Олса бўлади.

Intel Atom Z3560, Z3580

Паст частотадаги саккизта ядро. Амаллаб ишлатасиз.

MediaTek MT6750, MT6753; HiSilicon Kirin 620; Samsung Exynos 5410

Қисқаси, ўрта нархли смартфонлар ҳозирда кенг тарқалган ва оддий фойдаланувчининг барча талаб ва эҳтиёжларини қондира олади. Уларда қўлланадиган процессорлар ҳам шунга яраша.

ЎҚИНГ: "Сунъий ақл" тизимига эга илк процессорни Huawei тақдим қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!