Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (элликинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (элликинчи ҳафта)

Redmi K30 тақдим қилиниши биланоқ шуҳрат чўққисига эришиб, чартимизда етакчилик қилмоқда. Унинг 5G версиясининг техник жиҳатлари тақдимотдан олдин маълум бўлиб бўлгани боис, ушбу гаджет кўпчиликка унчалик ҳам қизиқ бўлмай қолди — тўртинчи ўрин.

Бу икки девайс ўртасидаги иккинчи ва учинчи поғона мос равишда ўрта тоифа линейкасидаги Redmi Note 8 Pro ва Note 8'ларга насиб қилди. Шу билан бу гал ҳам Xiaomi смартфонлари топ тўртталикни ҳеч кимга бермади. 

HMD Global ҳам ўтган ҳафта янги қурилма тақдим қилди. Бешинчи ўринда турган Nokia C1'нинг техник жиҳатлари ўта кучли бўлмаса ҳам, 59 долларлик нархи кўпчиликка ёқиб тушгани аниқ. 

Олтинчи ўрин рўйхатимизнинг энг содиқ вакили Samsung Galaxy A50, еттинчи ўрин эса янги чиққан Huawei nova 6 SE'га насиб қилди.

Тез оммалашиб бораётган бренд Realme'нинг илк 5G мобили бўлган X50 кейинги ой тақдим қилинишига қарамай, етарлича ишқибоз йиға олган кўринади, топ ўнталигимизда саккизинчи ўринни банд қилди.

Samsung Galaxy A70 ва Xiaomi Mi Note 10 Pro'лар охирги икки ўринга ўз номи ёзилишига эришди.

Шундай қилиб, Xiaomi'нинг бешта; Samsung'нинг иккита; Huawei, Realme ва Nokia'ларнинг биттадан смартфонлари элликинчи ҳафтада энг трендда бўлган 10 та смартфон бўлди.

Xiaomi Redmi K30

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 8

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Redmi K30 5G

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Nokia C1

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy A50

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Huawei nova 6 SE

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Realme X50

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy A70

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Xiaomi Mi Note 10 Pro

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Барча расм ва тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўққизинчи ҳафта)

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!