Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ бешинчи ҳафта)

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ бешинчи ҳафта)

Ўтган ҳафтадаги чартимизда Xiaomi'нинг тўртта смартфони етакчилик қилган эди. Бу гал хитойлик смартфонсоз яна иккита қурилмасини рўйхатимизга қўшиб қўйди.

Mi Note 10 тақдимотидан олдин биринчиликни эгаллаган эди, тақдимотдан кейин эса 8P линзага эга илк смартфон бўлган Mi Note 10 Pro'га ўрнини бўшатиб берди. 

Учинчи ўринда Redmi Note 8 Pro турибди. Mi Note 10'нинг Хитойча талқини Mi CC9 Pro эса кейинги ўринда. 

Ўтган ҳафтада кутилмаганда тақдим қилинган Redmi Note 8T бешинчида, оддий Note 8'га эса олтинчилик насиб этди. 

Samsung Galaxy A50 еттинчидан, ҳали чиқмаган vivo S5 ўрта тоифа гаджети эса саккизинчидан жой олди. 

Сўнгги икки ўрин Realme'нинг X2 Pro ва 5 Pro смартфонларига тегди. 

Шундай қилиб, Samsung Galaxy M30s, Apple iPhone 11 Pro Max ва Redmi 8'лар рўйхатимизни тарк этди.

Xiaomi Mi Note 10 ProҲозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Xiaomi Mi Note 10Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 8 ProҲозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Mi CC9 ProҲозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Redmi Note 8TҲозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Xiaomi Redmi Note 8Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy A50Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

vivo S5Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Realme X2 ProҲозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Realme 5 ProҲозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўртинчи ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.