Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияси учун халқаро танлов бошланди

  •   DiMaX
  •  532
  •  04.02.2020 09:40

Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияси учун халқаро танлов бошланди

Сурхондарёда қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича халқаро танлов лойиҳаси бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Энди нафақат қуёш нуридан, балки тунги совуқдан ҳам электр олиш мумкин!

Энергетика вазирлиги Осиё тараққиёт банки кўмагида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида фотоэлектр (қуёш) станциясини қуриш бўйича биринчи пилот лойиҳаси бошланганини эълон қилди.

Вазирлик хабарига кўра, мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг кўмагида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган 1 ГВт қуёш энергиясини ишлаб чиқариш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги янги қонун талабларига мувофиқ малакали хусусий девелопер сармоядорларни танлаб олишга қаратилган ушбу халқаро танлов 2020 йил 1 февралда старт олди ва жорий йилнинг июль ойигача давом этади.

Лойиҳага кўра, амалга ошириш учун танлаб олинган Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган майдонда 200 МВт.дан кам бўлмаган ўзгарувчан ток қувватли фотоэлектр (қуёш) станцияси ҳамда 220 кВт кучланишли янги нимстанция ва кучланиши 220 кВт бўлган «Сурхон» нимстанциясига уланиш учун 52 км узунликдаги электр узатиш линияси қурилади.

ЎҚИНГ: Хоразмда «шамол генератори» ишлаб чиқарилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!