«Ўзбeктeлeком» яна интeрнeт-каналларни арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  2029
  •  19.07.2018 12:46

«Ўзбeктeлeком» яна интeрнeт-каналларни арзонлаштирди

2018 йил 10 июлдан Халқаро пакетли коммутация марказига уланган оператор ва провайдерларга Интернет-канал тарифлари 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмга пасайтирилди. Бу ҳақда «Ўзбeктeлeком» акционерлик компанияси хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

Шунингдек, Транспорт магистралини эксплуатация қилиш маркази орқали уланган Ўзбекистон Республикаси оператор ва провайдерларига ҳам, сиғим ва ҳудудидан қатъи назар, Интернет канал учун нархлар пасайтирилиб, Компания томонидан ягона тариф белгиланди.

Аввалроқ, тариф 1 Мбит/с учун уланиш ҳудуди ва канал сиғимидан келиб чиққан ҳолдан 410 000 сўмдан 309 550 сўмгача нархланар эди. 12 июлдан бошлаб ҳудуди ва сиғимидан қатъи назар 1 Мбит/с учун тариф нархи 265 000 сўмни ташкил қилади.

Ушбу қадам минтақавий интернет-хизматлар бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Фойдаланувчиларда туғилувчи муҳим саволлардан бири: «Интернет охирги истеъмолчи учун учун арзонроқ бўладими?» Баҳс ва мунозараларнинг олдини олиб шуни айтиб ўтиш керакки, истеъмолчилар учун Интернетнинг охирги нархига таъсир қилувчи қатор омиллар мавжуд. Ҳар бир провайдер тақдим этувчи хизматларининг нархларини мустақил равишда белгилайди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.