«ЎзМобайл» туғилган куни муносабати билан совғалар беряпти

  •   DiMaX
  •  5255
  •  15.04.2020 14:48

«ЎзМобайл» туғилган куни муносабати билан совғалар беряпти

2015 йил 15 апрел куни UZTELECOM миллий оператори томонидан GSM мобил алоқа стандарти тармоғи ишга туширилди. UZMOBILE GSM фаолиятининг илк кунлариданоқ Компания ўз олдига сифатли, ишончли, энг асосийси – бутун мамлакат аҳолиси учун арзон алоқани тақдим этишни асосий мақсад қилиб қўйган эди ва бу мақсадга етишиш учун барча имкониятларини ишга солди, дейилади компания хабарида.

ЎҚИНГ: «Тунги интернет» янада арзонлашди – нақ 31 майгача!

Ўзининг 5 йиллиги куни, бутун дунё бошидан кечираётган оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда, UZTELECOM ўз абонентларига 30 кун давомида фойдаланишлари учун мумкин бўлган мегабайт, дақиқалар ва SMS тўпламларини совға қилмоқда!

Бунда сиз ўзингизга керагини танлашингиз кифоя!

Бугунги кунда «ЎзМобайл» (Uzmobile) филиали деярли 11000 та база станциясига эга ва улар мамлакатимиз аҳолисининг 90% дан ортиғини сифатли мобил алоқа ва интернет хизматлари билан таъминламоқда. Айни вақтда мобил алоқа сифатини янада яхшилаш, GSM тармоғини кенгайтириш ва мобил интернет тезлигини оширишга қаратилган фаол техник ишлар олиб борилмоқда. Компания 2020 йилда 536 та янги таянч станция объектларини қуришни ва 2 099 та объектини UMTS/LTE стандартларигача модернизациялашни режалаштирмоқда. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали «Ўзбектелеком» сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!