Пандемияга қарамай, нега Samsung'нинг даромадлари ошиб бормоқда?

Пандемияга қарамай, нега Samsung'нинг даромадлари ошиб бормоқда?

Бугун Samsung Electronics Co. корпорацияси жорий йилнинг иккинчи чорагида ўз операцион даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23% га ўсган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда MarketWatch хабар бермоқда.

Ушбу ўсиш кўрсаткичларига, афтидан, COVID-19 пандемияси даврида уйдан ишлашга бўлган талабнинг ошгани сабаб шахсий компьютер ва серверларга ўрнатилувчи хотира чипларига эҳтиёжнинг ҳам кўпайгани сабаб бўлган.

Жанубий Кореялик техногигант апрель—июнь ойларидаги операцион фойдаси 6.8 миллиард доллар бўлганини тахмин қилмоқда. Бу борада хулосавий маълумот жорий ой охирида эълон қилинади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, шахсий компьютер ва серверларга кучли чиплар етказиб беришга бўлган талаб ошиб бораётгани сабаб, яримўтказгичларнинг дунёдаги энг катта таъминотчиси бўлган Samsung пандемия даврида ҳам фойда кўришда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!