Паролингизни бузиш қанчалик осон? Буни онлайн текшириш йўли бор!

  •   DiMaX
  •  4881
  •  02.03.2018 16:13

Паролингизни бузиш қанчалик осон? Буни онлайн текшириш йўли бор!

Кўпчилик сайтлар, электрон почта хизматлари бизга имкон қадар мураккаб пароль танлашимизни уқтиришади. Бу бежиз эмас – пароль қанчалик содда бўлса, уни аниқлаш, аккаунтингизни бузиб кириш шунча осон кечади-да.

ЎҚИНГ: Хакерлар ўғирлаган пароллар орасида менинг паролим бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Агар бирор сервис учун танлаган паролингиз қанчалик ишончли эканлигини билмоқчи бўлсангиз, «Касперский лабораторияси» буни онлайн тарзда текшириш имконини тақдим этади.

Бунинг учун:

  1. Қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://password.kaspersky.com/ru/
  2. Текширмоқчи бўлган паролингизни «Test your password» майдончасига теринг.
  3. Текширув натижасини кўринг.

Паролни териш майдончасининг пастида, уни бузиш учун оддий компьютерда қанча вақт керак бўлиши акс эттирилади. Агарда бу кўрсаткич ўн йилдан кам бўлса, унинг ўрнига бошқа – ишончлироқ пароль танлашни маслаҳат берамиз. Зеро, сайтда кўрсатилгани – паролингизни оддий компьютерда бузиш учун талаб этилувчи муддатдир; жиддий қасд қилган хакерлар эса уни бир неча кун ичида ҳам буза олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Хакерлар қандай компьютер ва операцион тизимдан фойдаланишади?