Phab 2 Pro: борлиқни 3D форматда кўрувчи илк смартфон  

Phab 2 Pro: борлиқни 3D форматда кўрувчи илк смартфон  

9 июнь куни Американинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтган Lenovo’нинг Tech World технологиялар конференцияси нуфузи ва кўлами жиҳатидан Apple ҳамда Samsung’никидан фарқ қилмади, дея хабар тарқатмоқда халқаро оммавий ахборот воситалари.

Бир қатор инновацион технологиялар қаторида тақдим этилган Phab 2 Pro смартфонларининг намойиши ҳам эсда қоларли бўлди.

lenovophab2pro_tango_big1

Phab 2 Pro металл корпусли бўлиб, унинг қалинлиги 8.9 мм. 6.4 дюймли дисплейнинг пикселлар сиғими 2,560 x 1,440, яъни смартфон экрани QHD технологиясига эга.

4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий ички хотирага эга гаджет Qualcomm Snapdragon 652 процессорининг Tango талқини билан таъминланган.

Phab 2 Pro’нинг бош камераси 16 МП бўлиб, у бир қанча камера датчикларига эга. Бу сенсорлар ҳаракатни қайд этиш, ўлчамни аниқлаш, атрофни ўрганиш каби вазифаларни бажаради ва борлиқни 3D форматда кўради.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, инфрақизил технологияси татбиқ қилинган камера ёрдамида 3D ўйинлар яратиш, мисол учун тасвирга ҳайвон ва баъзи жисмларни жойлаштириш мумкин.

Phab 2 Pro’да, шунингдек бармоқ излари сканери мавжуд. Унинг қувват тоши – аккумуляторининг электр қувват сиғими  4,050 мА соат. Аккумулятор Turbo тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Phab 2 Pro ҳамда унинг янада кучлироқ талқини Phab 2 Pro Plus сентябрь ойидан 499 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.