Philips ва Ericsson Лос-Анжелесда 4G смарт-чироқларини ўрнатмоқда

Philips ва Ericsson Лос-Анжелесда 4G смарт-чироқларини ўрнатмоқда

Philips компанияси Лос-Анжелес кўчаларига юзлаб SmartPole ақлли-ёритгичларни ўрнатмоқда. Компания хабарларига кўра, қурилма Ericsson`нинг 4G LTE маълумотлар узатиш технологиясини қўллай олади.

Philips`нинг қайд этишича, ақлли чироқлар Интернетга хос бўлган унсурларга эга. Чироқлар энергиятежамкор, хавфсиз, қулай ва маълумотлар узатиш учун самарали.

Лос-Анджелес шаҳри мери Эрик Гарсеттининг маълумотига кўра, кўчанинг умумий масофаси 12 000 км ва бу ерга мамлакатнинг бошқа шаҳарларига нисбатан кўпроқ светодиод қурилмалари ўрнатилган. Келажакда яратилажак ўзига хос инфраструктура Лос-Анжелесни давлат ва нодавлат компаниялари мустаҳкам алоқа ўрнатган намунавий шаҳарга айлантиради, деб қўшимча қилади мер.

Маълум бўлишича, ақлли чироқлар оптик-толали тизимга бирлашади ва асосий тармоққа боғланади. SmartPole энг яхши вазиятни танлайди, сигнал йўқолишларнинг қисқаришига ёрдам беради, маълумотлар узатиш кўламини кенгайтиради.

Аввалроқ Лос-Анжелесда шаҳар кўчаларини интелектуал бошқарув тизими асосида ёритишда Philips CityTouch технологиясидан фойдаланишни кенгайтирганди. Натижада LED-ёритгичлар кўмаги билан шаҳарнинг айнан шу тизимдаги харажатлари 20 % фоизга камайган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!