Poco F3 GT смартфонининг хусусиятлари ва тақдимот санаси эълон қилинди

Poco F3 GT смартфонининг хусусиятлари ва тақдимот санаси эълон қилинди

Ҳиндистоннинг Flipkart дўкони янги Poco брендли смартфон — Poco F3 GT'нинг тақдимот санаси ва асосий хусусиятларини ошкор қилди.

ЎҚИНГ: Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

Янги қурилма расмий равишда келаси ҳафта 23 июль куни тақдим этилади ва техник хусусиятлари Redmi K40 game Enhanced Edition'никига мос келади, чунки Poco F3 GT унинг клонидир.

Poco F3 GT 6,67 дюймли, Full HD+ 120Hz частотали AMOLED экрани, MediaTek Demensity 1200 битта чипли тизими, алюминий ром ва қўшимча магнит калитлари, Dolby Atmos ва стерео карнайлар, Android 11 базасидаги MIUI 12.5 интерфейси ва 5,065 мАс сиғимли аккумулятор ва 64МП, 8МП ва 2МП сенсорларга эга уч камерага эга бўлади. Poco F3 GT икки қора ва кулранг рангларда сотилади.

ЎҚИНГ: Шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги Xiaomi смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!