Порталга кириш энди барча учун бепул бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  481
  •  01.05.2019 10:21

Порталга кириш энди барча учун бепул бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги операторлар ва провайдерлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киришни 1 июлдан бепул қилиши мумкин. Бу Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган, дея хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Uzmobile давлат сайтларидан бепул трафикда фойдаланишни жорий қилди

Хабарда айтилишича, бундан кўзланган мақсад телекоммуникация тармоқларининг жадал ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиб, давлат электрон хизматларидан фойдаланиш ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш имкониятларини ошириш ҳисобланади.

Ҳужжатга кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига маданият вазирлиги билан ҳамкорликда сайёҳлик объектларида, хусусан, 2019 йилда Самарқанд, Бухоро ва Хива объектларида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида оммавий Wi-Fi нуқталарини босқичма-босқич ташкил этиш вазифасини юкалатиш режалаштирилган.

Олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари учун давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида телекоммуникация инфратузилмасини яратган операторлар ва провайдерлар учун (мобил операторлар бундан мустасно) 10 йил давомида қуйидагиларга кафолат берилади:

  • Ушбу аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар ташкилотларига уларнинг хизматларидан фойдаланиш;
  • Уланиш нуқтасидан қатъи назар «Ўзбектелеком» компаниясининг ягона тарифлари асосида интернетдан фойдаланиш;
  • Ушбу ташкилотга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникация объектларини, шунингдек, минтақадаги давлат ва бошқа юридик шахсларни жойлаштириш учун бўш жой ва инфратузилмани бепул тақдим этиш.

Ҳужжатда, шунингдек, операторлар ва провайдерларга қатор имтиёз ва преференциялар бериш режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Порталда энди давлат бюджетининг ижросини ҳам кузата оласиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!