Қайиқларнинг янги авлоди

Қайиқларнинг янги авлоди

Европалик муҳандислар ҳаво ёстиқлари устида сузувчи қайиқларнинг янги авлодини яратиш бўйича амалий ишлар олиб боряпти ва унинг дастлабки нусхаси ҳам тайёр бўлди. Бундай машиналарнинг бошқарув тизими такомиллаштирилиб, уларнинг бурилиш чоғидаги оғиши камайтирилди.

Амфибия типидаги бу каби машиналар ҳаво ёстиқлари устида сувда сузади ва қурукликда ҳаракатланади. Улар атроф-муҳитни ўрганиш, турли синов ишларини олиб бориш, нефтнинг сувга тўкилиши аниқлашда фойдланиш учун қулай.

Муҳандислар уларни бошқаришни янада осонлаштириш бўйича олиб боряпти. Ҳаво ёстиқлари устида сузувчи қайиқ шунингдек тошқинлар чоғида қутқарув операциясини амалга оширишда қўл келади. Ҳозир бундай қайиқлардан Венеция соҳиларини қўриқлашда фойдаланиляпти.

Айтиш керакки, йирик табиий офатлар, фавқулодда ҳодисалар рўй берганда уларни дунёнинг турли минтақаларига олиб бориш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!