Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятидаги Wi-Fi зонаси мавжуд жойлар

Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятидаги Wi-Fi зонаси мавжуд жойлар

“Даракчи” нашри Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўрнибосари А.Файзуллаев вилоятлардаги Wi-Fi зоналар мавжуд ҳудудлар ҳақидаги маълумотини чоп этди. Унда ёзилишича, ҳозирда ҳукумат топшириғига асосан Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятидаги аэропорт, вокзал, меҳмонхона ва бошқа сайёҳлик объектларида Wi-Fi зоналар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан барча фуқаролар тегишли тартибда фойдаланишлари мумкин. Ана шу ҳудудлар билан танишинг:

Хоразм вилоятида: “Ичан қалъа” музейи, Урганч шаҳри аэропорти ва Урганч шаҳри Марказий темир йўл вокзали;

Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Абу Убайда ибн ал Жарроҳ” мажмуаси, шаҳар Ўлкашунослар музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Дорус-саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ал-Ҳаким ат-Термизий авлиё ота” мақбараси;

Тошкент вилояти: “Чинарас” ресторани, “Хумсон”, “Арчазор”, “Кумушкон”, “Горняк” МТМК, “Хўжакент” дам олиш ҳудудлари, Янгиобод Чотқол Марварид” сайёҳлик маркази.

Маълумотларга кўра, тўлов карталари ёрдамида Wi-Fi тармоғида мавжуд бўлган барча объектларда интернет хизматидан фойдаланиш мумкин. Хизматларга уланиш ва тўлов карталарини сотиш “Ўзбектелеком” АК савдо офислари, меҳмонхона ва сайёҳлик объекти маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда. Қолаверса, тўлов карталарини “Матбуот тарқатувчи” АК шохобчаларидан ҳам ҳарид қилиш мумкин.

Манбанинг ёзишича, жорий йилда “Ўзбектуризм” МК билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг сайёҳлар гавжум бўладиган 40 та объектда ҳам Wi-Fi технологияси жорий этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!