Қайси Xiaomi смартфонини сотиб олсам экан?

Қайси Xiaomi смартфонини сотиб олсам экан?

Қайси Xiaomi смартфонини сотиб олсам экан деб ўйланётган мухлислар учун ушбу мақоламиз жуда фойдали бўлиши мумкин. Бугун Xiaomi томонидан янги тақдим этилган Poco F4, Poco X4 GT ва Xiaomi 12 Lite смартфонларини таққослаймиз. 

Смартфонлар нарх жиҳатидан бир-бирига жуда яқин, шунинг учун айнан таққослаш учун ушбу смартфонлар танланди. Даставвал қуйида учала смартфоннинг техник кўрсаткичларини солиштириб чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, смартфон расман 350-400 долларлар атрофида сотувга чиққан. Савдо офисларида нархлар турлича бўлиши мумкин.

Смартфон модели  Xiaomi Poco F4  Xiaomi Poco X4 GT  Xiaomi 12 Lite 
Тақдим этилган сана 2022 йил 23 июнь  2022 йил 23 июнь  2022 йил 9 июль 
Ўлчам 163.2х76.0х7.7мм, 195г 163.6х74.3х8.9мм, 200г 159.3х73.7х7.29мм, 173г
Корпус  пластик, орқа панель шиша пластик, орқа панель пластик пластик, орқа панель пластик
Дисплей 6.67“ AMOLED, 120 гертс частота, HDR10+, Dolby Vision, 1300 нит ёрқинлик (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зи 6.60 дюймли IPS LCD, 144 гертс, HDR10, Dolby Vision, 500 нит ёрқинлик (ўртача), 1080х2460 пиксел резолюция, 20.5:9 форма фактори, 407ppi зичлик. 6.55 дюймли AMOLED, HDR10+, Dolby Vision, 120 гертс, 500 нит ёрқинлик (ўртача), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 402ppi зичлик
Чипсет Qualcomm Snapdragon 870 5G (7 nm), Adreno 650 MediaTek Dimensity 8100 (5 nm), Mali-G610 MC6 Qualcomm Snapdragon 778G 5G (6 nm), Adreno 642L
Хотира 6/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2
Дастурий таъминот Android 12, MIUI 13

Android 12, MIUI 13

Android 12, MIUI 13
Камера

Асосий камера: 64 МП, f/1.8 1/2.0“, 0.7µм, PDAF, OIS

Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2

Макро камера: 2 МП, f/2.4

Асосий камера: 64 МП, f/1.9, 1/1.72“, 0.8µm, PDAF

Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2

Макро камера: 2 МП, f/2.4

Асосий камера: 108 МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF

Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2

Макро камера: 2 МП, f/2.4

Селфи камера 20 МП, f/2.5 16 МП, f/2.5 32 МП, f/2.45
Видео ёзув

Асосий камера: 4К@30fps, [email protected]/60fps; gyro-EIS;

Селфи камера: [email protected]

Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек;

Селфи камера: [email protected] кадр/сек

Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60/120 кадр/сек; gyro-EIS;

Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек

Аккумулятор 4,500 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси 5,080 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси 4,500 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси
Қўшимча кўрсаткичлар Бармоқ изи сканери (ён томонда), NFC, стерео динамик, инфрақизил порт Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек; стерео динамик Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); инфрақизил порт; стерео динамик
Нарх 6/128ГБ - 400 доллар  8/128ГБ - 380 доллар  6/128ГБ - 400 доллар 

Демак, техник кўрсаткичларидан шуни айтишимиз мумкинки, агар сиз смартфонда кўп ўйин ўйнасангиз ёки оғир вазифаларни бажарсангиз Poco X4 GT моделини танланганингиз маъқул. Чунки ушбу қурилма юқори унумдорликни тақдим этувчи Dimensity 8100 чипи билан жиҳозланган. Шунингдек, смартфон ичига совутиш қоплами ўрнатилган бўлиб, бу чипнинг қизиб кетиб унумдорлик даражаси пасайиб кетишини олдини олади.

X4 GT моделинининг икки смартфондан яна бир устунлик томони унинг дисплейи 144 гертсда ишлайди. Бу эса ўйин ўйнаш вақтида қўшимча устунликни тақдим этади. Қолаверса, учта смартфон ичида X4 GT энг катта ҳажмли аккумуляторга эга смартфон ҳисобланади - 5,080 мАс.

Унумдорлик даражаси бўйича Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган Poco F4 модели X4 GT'дан ҳеч ҳам қолишмайди. Шунингдек, F4 ҳам совутиш тизимига эга. F4 моделига X4 GT'даги LCD ўрнига AMOLED дисплейи ўрнатилган. AMOLED дисплейининг даражаси эса LCD'дан юқорироқ.

Камера техник кўрсаткичлари бўйича ҳам Poco F4 қолган икки смартфондан яхшироқ кўринмоқда. Гарчи Xiaomi 12 Lite модели юқори резолюциядаги камера билан жиҳозланган бўлса-да, унинг камерасида F4 каби оптик стабилизацияга мавжуд эмас. Бундан ташқари, икки моделдан фарқли ўлароқ Poco F4'нинг орқа панели пластик эмас, балки шиша билан қопланган.

Ўрта тоифадаги Snapdragon 778G чипига эга бўлган Xiaomi 12 Lite уч қурилма ичида энг кучсиз смартфон бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ Snapdragon 778G флагман чиплар каби бўлмса ҳам яхши унумдорлик даражасини тақдим этади.

Смартфоннинг афзалликларига тўхталадиган бўлсак, у қолган икки смартфонга қараганда анча ихчам. Қурилма қўлда жуда яхши ўрнашиб туради. Қолаверса, унинг асосий камера резолюцияси 108 мегапикселни ташкил қилади. Poco моделлари эса 64МП асосий камерага эга.

Яна бир кичик устунлик шундаки, Xiaomi 12 Lite'нинг селфи камераси 1080p 60 кадр/сония форматда видеолар олиши мумкин. Қолган икки смартфон 30 кадр билан чекланган.

ЎҚИНГ: HDR ва Dolby Vision нима ва улар қандай вазифани бажаради?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!