Қиш кунлари тобора узунлашиб бормоқда, буни олимлар тасдиқлашди

  •   Saroy
  •  1248
  •  11.06.2018 14:42

Қиш кунлари тобора узунлашиб бормоқда, буни олимлар тасдиқлашди

Сутканинг чўзилиб кетаётганига  Ойнинг Ердан тобора узоқлашиб бораётгани сабаб бўлаётир, демоқда олимлар.

Буни яхши тасаввур қилиш учун геология профессори Стивен Майер лирик ўхшатишни ўйлаб топди. У сайёрамизни ўзининг таянч нуқтасида айланаётган ва қўлини чўзиб, аста-аста секинлашаётган фигуристга тенглаштирди. У қўлларида оброзли қилиб айтганда Ойни ушлаб турибди.

ЎҚИНГ: Янги стартап таътилингизни коинотда ўтказишни таклиф қилмоқда

Олимлар Ернинг айланиш тезлигини ўлчашига ёрдам берган услуб аввал  Proceedings of the National Academy of Science журналида нашр қилинганди. Сўнгги 1,5 миллиард йил мобайнида сайёрамизинг ўз ўқи атрофида айланиши қарийб, 5 соату 15 дақиқага кўп бўлган ваа у бизга янада катта кўринган: Узоқ ўтмишда сайёрамиз йўлдоши бизга ҳозиргидан кўра  44000 километрга яқин бўлган.

ЎҚИНГ: Хитой қоронғу материяни ўрганиш учун фазога телескоп чиқарди

Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад, аслида ойнинг сайёрамиз атрофини қанча вақтда айланишини аниқлаш эмас эди.  Майер раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи сайёрамиз иқлими унинг бутун тарихи давомида қай даражада ўзгариб кетганини модуллаштиришга ҳаракат қилишди. Айланиш тезлигини ўлчашдан ташқари, тадқиқотчилар  Қуёшнинг бошқа сайёраларга бўлган гравитация таъсири, шунингдек, ернинг  қабул қилиб олган қўёш ёруғлиги миқдорини ўлчаш бўлган. 

ЎҚИНГ: Тошкент телеминорасида телефондан фойдаланиш ва фото-видео туширишга рухсат берилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.