Қишнинг охиригача илиқ акция: мобил оператордан 98 фоизгача чегирма!

  •   DiMaX
  •  1145
  •  22.01.2021 11:11

Қишнинг охиригача илиқ акция: мобил оператордан 98 фоизгача чегирма!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамиятининг Uzmobile уяли алоқа оператори 2021 йилнинг 21 январигача амал қилувчи «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ»ни жорий этган эди. Uztelecom расмий сайтидаги хабарга кўра, унинг муддати энди 28 февралгача узайтирилган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

«Чиройли рақамлар» акцияси доирасида яна бир ярим ой давомида сиз пуллик тоифадаги «чиройли» рақамларни 98% чегирма билан 1021 , 2021 ёки 4021 сўм эвазига қўлга киритишингиз мумкин! Ушбу акцияда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Акцияда иштирок этадиган тарифлар доираси жуда кенг бўлиб, бу янги абонентларга энг мақбул ва мос тариф режасини танлашга имкон беради.

Жисмоний шахслар учун GSM стандарти тарифлари – «Street», «OnLime», «Flash», «Ishbilarmon», «Street Upgrade», «Royal», «Flash Upgrade», «TA'LIM», «Units 7000», «Units 10000», «Units 13000», «Units 17000» ва «Units 21000».

Юридик шахслар учун GSM стандарти тарифлари – «Business Voice / 25/35/50/70 / Royal», «Ishbilarmon» ва «TA'LIM for corporate».

Жисмоний/юридик шахслар учун CDMA стандарти тарифлари – «Oddiy», «Optimal», «Ajoyib», «Oddiy+», «Optimal+» ва «Ajoyib+».

Шуни таъкидлаш жоизки, «Рақам ижараси» хизмати ушбу аксия доирасида иштирок этмайди.

Акция бўйича чиройли рақамларни компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида, шунингдек дилерлик савдо нуқталарида ҳам олиш мумкин. Акция ҳақида батафсил маълумотни эса ушбу ҳавола орқали оласиз.

ЎҚИНГ: Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.