Қора рангли ялтироқ Galaxy S7: илк тасвирлар

Қора рангли ялтироқ Galaxy S7: илк тасвирлар

Бундан икки олдин сайтимизда Samsung компанияси қора оникс рангли  iPhone 7 моделига жавоб сифатида қора рангли ялтироқ Galaxy S7 тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча Sammobile нашрида мазкур рангдаги Galaxy S7‘нинг илк суратлари эълон қилинди.

Ранг оттенкаси бўйича мазкур версия жорий йилнинг март ойида намойиш этилган қора рангли Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонларига ўхшаб кетади, бироқ панелнинг ялтироқлиги билан кескин ажралиб туради.

s7-edge-glossy-black-2 s7-edge-glossy-black-3

Ушбу расмлар биринчи бўлиб Samsung компаниясининг Хитойдаги офисига тегишли расмий профилдан Weibo микроблогига жойлаштирилган. Ҳозирча ушбу рангдаги Galaxy S7 қачон сотувга чиқарилиши ва нархи тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.