Қозоғистонда геоинформацион тизимлар маркази очилди

Қозоғистонда геоинформацион тизимлар маркази очилди

Инновацион технологиялар табиий офатлар билан курашишда ва ҳосилдорликни оширишда ёрдам беради. Қозоғистонда биринчи марта геоинформацион тизимлар маркази очилди, деб хабар қилади khabar.kz сайти.

Бу марказда маълумотлар рақамли форматда сақланади, марказ хизматига таяниб ер юзининг исталган нуқтасини ва тегишли объект ҳаракатини кузатиш мумкин. Ушбу соҳада фаолият юритувчи мутахассисларни Қозоғистон агротехника университети етиштириб беради.

Геоинформацион марказ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Олимлар, аввало,  ушбу марказда Қозоғистон харитасини янгилашни режалаштирмоқда, сўнг эса геодезик тадқиқотлар олиб борилади. Бундай технологиялар фавқулодда вазиятлар хизмати ва фермерлар ишларини режалаштиришларида ёрдам беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!