Реал вақтда эмоцияни кўчирувчи видеотизим яратилди

Реал вақтда эмоцияни кўчирувчи видеотизим яратилди

Эрланген-Нюрнберг Университети мутахассислари Стэнфорд университети ва Макс Планк жамияти информатика Институти тадқиқотчилари билан ҳамкорликда инсон юзидаги эмоцияни (кулгу, ғамгинлик, безовталик, ҳайрат в.б.) бошқа киши юзининг электрон аксига кўчирувчи тизим ишлаб чиқдилар.

Ушбу комплекс бу амалиётни реал вақтда бажаради. Тизим қуйидагича ишлайди: махсус камера 1-одамнинг юзи тасвиридаги эмоцияни аниқлайди, олинган электрон маълумотни 2-одамнинг тасвирига мимика кўринишида муҳрлайди.

Бу лойиҳанинг ўзига хослиги жараённи реал вақтда максимал даражада ҳақиқийдек намойиш эта олишидир. Видеороликни кўриб ишонч ҳосил қилинг.

Хўш, бу технологияни қаерда қўллаш мумкин? Онлайн-видеохизматларда бу тизимни жорий қилиш мухлислар сонини оширади. Бундан ташқари, виртуал қаҳрамонларнинг ҳиссиётларини экранда акс эттириш услуби янада осонлашди, деб ҳисоблашимиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.