realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8 5G'ни номидан realme 7 5G'нинг давомчиси деб ўйларсиз, аммо realme 8 5G баъзи жиҳатлари билан олдинги авлод смартфонидан ортда қолади.

ЎҚИНГ: Dimensity 700 чипи, 90Hz LCD экранга эга realme 8 5G смартфони тақдим қилинди

Шундай бўлса-да, realme 8 5G техник жиҳатлари жуда ҳам мувозанатлашган қуйи тоифа смартфонидир. Қурилма 90Hz 1080p LCD экрани, етарлича кучли Dimensity 700 5G чипи, учта орқа камера ва 18 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс аккумуляторга эга. Буларнинг барчаси чиройли корпус ичига жамланган.

realme 8 5G смартфонига Dimensity 700 чипи ўрнатилган ва 64ГБ базавий хотирага эга. Олдинги авлод realme 7 5G модели эса нисбатан кучли Dimensity 800U чипи ва 128ГБ базавий хотира сиғимига эга бўлган. realme 7 5G'да, шунингдек, 8МП ультракенг камера, сувдан ҳимояланган портлар ва Gorilla Glass ҳимояси бор эди. Янги моделда, афсуски, буларни кўрмаймиз.

realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Копрус: 162.5х74.8х8.5 мм, 185G; олд панель шишадан, орқа панель ва ром пластикдан ишланган.

> Дисплей: 6.50" IPS LCD, 90Hz, 480 нит (доимий), 600 нит, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6833 Dimensity 700 5G (7 nm): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2.

> Хотира: 64ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 6ГБ RAM, 128ГБ 8ГБ RAM; UFS 2.1; microSDXC (махсус слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, realme UI 2.0.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26мм, PDAF; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), NFC, 3.5 мм аудио жек.

> Нархи: 418 доллар.

Қадоқ таркиби
realme 8 5G компаниянинг ташриф қоғозига айланган сариқ рангли қутида сотилади. Қадоқ ичида 18 ваттлик қувватлагич адаптер, USB-C кабели ва юмшоқ шаффоф ғилоф бор.

ЎҚИНГ: realme танлов эълон қилди: иштирок этинг ва 10,000 АҚШ долларигача пул мукофотига эга бўлинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!