realme GT 2 Pro'нинг рендерлари эълон қилинди

realme GT 2 Pro'нинг рендерлари эълон қилинди

Бугун realme асосчиси ва бош директори Скай Ли бренднинг янги флагман смартфони GT 2 Pro деб номланишини тасдиқлади. Қурилма realme компаниясининг ҳозирги кундаги энг премиум флагмани сифатида тасвирланган ва бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилади. 

OnLeaks инсайдери эса смартфоннинг рендерларини тақдим этди. Смартфон дизайни аввалги реалме GT ва GT Neo2 қурилмалариникидан анча фарқ қилади. Камералар модули горизонталь ҳолатда жойлашади ва корпусдан анча бўртиб чиқиб туради. 

Камера модули иккита 50МП камера ва битта 8МП камерадан ташкил топган. Учала камера Ricoh компанияси томонидан ишлаб чиқилган GR линзаларига эга бўлиб, ушбу линзалар ёруғлик қаршилигини камайтиришга иқтисослашган. 

Смартфоннинг корпуси металдан ишланади ҳамда унга Snapdragon 8 Gen1 чипи ўрнатилади. Аввалроқ ушбу қурилма AnTuTu'да бир миллиондан ортиқ балл тўплашга муваффақ бўлган эди. 

Маълумотларга кўра, GT 2 Pro смартфонига 6.51 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи ўрнатилади. Дисплей, ўз навбатида, 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, қурилма LPDDR5 ва UFS 3.1 хотира турлари ҳамда 125 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлади. 

Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. 

ЎҚИНГ: AnTuTu иловаси realme GT 2 Pro'нинг техник жиҳатларини ошкор қилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!