Realme октябрь охирига қадар тўртта камерали учта смартфон тақдим этади

Realme октябрь охирига қадар тўртта камерали учта смартфон тақдим этади

Realme Ҳиндистоннинг 64 мегапикселли камерага эга илк смартфонини ишлаб чиқаришга ваъда берган ва унда тўртта камера бўлади.

Лекин бу смартфон ёлғиз эмас. Компаниянинг Бош ижрочи директори Мадҳав Шетҳ жами учта тўрт камерали смартфон устида ишланаётганини маълум қилди.

Realme 5 деб номланувчи юқори хусусиятларга эга смартфонда (Samsung'нинг ISOCELL GW1 сенсоридан фойдаланувчи) 64 мегапикселли камера бўлади.

Янги Realme'да олинган 12 мегапиксел резолюцияли тасвир намунаси

Жаноб Шетҳ ушбу расмни пихел биннинг демонстрацияси сифатида намойиш қилди. Компаниянинг Twitter'даги саҳифасида 64 мегапикселли сенсор ҳақида гапирилганди (биннинг қилингандан сўнг резолюция 16 мегапикселга тенг бўлади), бироқ бу расм 12 мегапиксел. Бу эса тасвир 48МП камерада олинганини кўрсатади. Бизнингча, бу резолюция (48МП) Realme Х ва 5 Pro'лардаги резолюция бўлади. Бу учала смартфон Дивали байрами (27 октябрь) дан олдин тақдим қилинади. 4 камера жамланмаси иккита телефото модули, 119° ўта кенг бурчак сенсори ва (4 см узоқликдан расмга олиш учун) макро сенсордан иборат бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг 108МП камераси тақдим санаси маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.