Realme'нинг 64 мегапикселлик смартфони жонли суратларда

Realme'нинг 64 мегапикселлик смартфони жонли суратларда

Кўпчиликка машхур бўлган Мукул Шарма Twitter тармоғидаги саҳифасида Realme компаниясининг 64 МПлик смартфони акс этган «жонли» суратларни улашди.

Суратлар смартфон камерасига олинган расмларнинг хусусиятларини ўзида акст эттирган. Унинг аниқлиги 9216 х 6912 пиксел, яъни 63,7 МП га тенг. 1/50 c интервал ва F/1,8 диафрагмада олинган суратнинг ҳажми эса 12,2 мегабайтни ташкил қилади.

Realme 5 линейкасидаги смартфонлар 20 август куни тақдим қилиниши режалаштирилган, аммо ушбу моделларга 64 мегапикселлик датчик ўрнатилмаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки, Realme 5 Pro моделига 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчики ўрнатилиши кўзда тутилган.

Янги смартфоннинг кодли номи Realme RMX1921 бўлиб, қуйида унинг “жонли” суратлари келтирилган:

ЎҚИНГ: Vivo "шаршара"ли экранга эга смартфонини кўрсатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.