Redmi K50 Pro ва K50 Pro+ смартфонларига оид асосий маълумотлар сиздирилди

Redmi K50 Pro ва K50 Pro+ смартфонларига оид асосий маълумотлар сиздирилди

Xiaomi келаси ҳафтада ўзининг янги Redmi K50 Pro ва Pro+ моделларини тақдим этади. Тақдимотдан олдин смартфонлар қайси чип билан жиҳозланишига оид маълумотлар ва уларнинг орқа дизайни кўрсатувчи расмий суратлар пайдо бўлди. 

K50 Pro ва Pro+ иккаласи ҳам ялтироқ муз кристалли элементлари билан янги «нано-микрокристалли» орқа панел дизайнига эга бўлади. Redmi компаниясининг расмий Weibo аккаунти ушбу эффектни батафсилроқ акс эттирувчи видеони жойлаштирди. 

Иккала модель ҳам OIS технологияси билан жиҳозланган 108МП асосий камера ва унга қўшимча иккита камерага эга бўлади. Xiaomi, шунингдек, Redmi K50 Pro модели MediaTek Dimensity 8100 чипи, K50 Pro+ эса Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланишини тасдиқлади. 

Бундан ташқари, икки қурилма GeekBench маълумотлар базасида пайдо бўлди. Redmi K50 Pro (Xiaomi 22041211AC) 12ГБ тезкор хотирага эга бўлиши ҳамда Андроид 12 операцион тизимида ишлаши маълум бўлди. Смартфон бир ядроли тестда 932 балл, кўп ядроли тестда эса 3690 баллни қўлга киритди. 

Redmi K50 Pro+ (Xiaomi 22021211RC) ҳам 12ГБ хотирага эга. У бир ядроли тестда 1242 балл, кўп ядроли тестда эса 4150 балл тўплаган. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Civi 2 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.