Redmi Note 11S'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 11S'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 11S бу Redmi Note 11 моделининг кучлироқ версияси ҳисобланади. Смартфон Helio G96 чипи билан жиҳозланган бўлиб, оддий моделдаги Snapdragon 680 чипига қараганда у кўпроқ тезкор хотирани тақдим этади ҳамда 108МП камерани қўллаб-қувватлайди.

Чип жиҳатидан Note 11S ва Note 11 Pro бир-биридан фарқ қилмайди, бироқ 11S модели Pro моделдан фарқли ўлароқ кичикроқ дисплей ва нисбатан секинроқ қувватлаш технологияси билан жиҳозланган. 

Redmi Note 11S қолган Note 11 смартфонлари каби тўртбурчак камера модулига эга. Қурилма IP53 стандартига эга бўлиб, унга 90 гертсда ишловчи 1080p резолюциядаги 6.43 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган.  

Смартфон 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП сатҳ камера ва 2МП макро камерага эга. Селфи камеранинг резолюцияси 16 мегапикселни ташкил қилади. Асосий, ультракенг ва селфи камералар 1080p форматда видеога олиши мумкин. 

Қурилма 33 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Қувватлаш адаптерлари смартфон қутисидан ўрин олган. 

Xiaomi Redmi Note 11S'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.9х73.9х8.1мм, 179г; ; ИП53, олд панель шиша (Gorilla Glass 3), орқа панель шиша, пластик ром. 

> Дисплей: 6.43 дюймли AMOLED, 90 гертс, 1000 нитс ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик. 

> Чипсет: Mediatek Helio G96 (12 nm): Саккиз ядроли (2x2.05 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2. 

> Хотира: 6/64ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; UFS 2.2; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚; Макро камера: 2 МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06“ 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected]кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 33 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 58 дақиқада (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5мм аудио жек. 

Умумий олганда Redmi Note 11S'ни ўрта тоифанинг ўрта смартфонларидан дейиш мумкин. Қурилма AMOLED дисплей, юқори резолюциядаги асосий камера, стерео динамик, катта ҳажмдаги аккумулятор, тезкор қувватлаш технологияси, сувдан ҳимоя стандарти ва ўрта унумдорликдаги чипга эга. 

GPU бўйича Redmi Note 11S ва ўтган йилги Redmi Note 10S бир-биридан фарқ қилмайди, аммо негадир Note 10S модели 4К форматда видеога олиши мумкин бўлса, бундай имконият янги Redmi Note 11S'да мавжуд эмас. Қурилма Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон қутисидан қурилма билан бирга 33 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 11'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!