Робоакула: океанни тозаловчи робот

Робоакула: океанни тозаловчи робот

Сир эмас, дунё океанларига ҳар куни жуда кўп миқдорда чиқиндилар ташланади. Шу сабаб океанларни тозалаш устида жиддий ўйлаб кўрадиган пайт келди. Шу мақсадда RanMarine компанияси вакиллари Waste Shark номли океанни чиқиндилардан тозалайдиган робоакулани яратишди. Роботлар Роттердамдаги порт бухтасида чиқиндилар катта океанга чиққунга қадар уларни тозалайдилар. Робоакулалар иккита: “катта” ва “кичик” модификацияларда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда Роттердам портида 6 та шундай “акулалар” ҳаракатланмоқда. Уларнинг ҳар биттаси 500 килограммагача чиқинди йиға олади, “наҳанг” тумшуғининг очиқ қисми 30 сантиметрни ташкил этади.

Агар лойиҳага келгусида катта молиявий маблағ жалб этилса, янги робоакулалар океанга чиқариладиган чиқиндилар ҳажмини қисқартиришга хизмат қилади. Янги роботлар бошқа аналоглардан ўзининг юқори тезлиги билан фарқ қилади.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.