Россияда муҳташам Lamborghini смартфони тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1767
  •  16.05.2017 12:32

Россияда муҳташам Lamborghini смартфони тақдим этилди

Tonino Lamborgini компанияси Россияда ўзининг янги флагмани – Alpha One смартфонини тақдим этди, дея хабар беради Hi-Tech.Mail.Ru. Қурилма қимматбаҳо материаллар – «суюқ металл»дан ва тилла иплар билан безатилган итальянча чармдан ишланган.

Ҳашамдорлик ва жилвакорлик

Alpha One «суюқ металл» қотишмасидан ясалган, бу материал эса юксак даражадаги мустаҳкамлиги, титандан кўра енгилроқ ва чидамлироқ эканлиги билан ажралиб туради. Орқа панелига юпқа итальянча чарм тортилган, уни эса иккита тилла ип билан безатишган.

Орқа панелда – камера остида бармоқ изи сканери жойлашган.

Alpha One флагманига 119 минг рубль нарх белгиланган. Россияда савдолар бошланганч, бу жилвакор смартфон бошқа мамлакатларда ҳам сотувга чиқарилади.

Alpha One хусусиятлари

  • Дисплей: диагонали 5,5 дюйм, сиғимдорлиги QHD (2K), AMOLED, Gorilla Glass 4 ойнаси билан ҳимояланган.
  • Процессор: Snapdragon 820.
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички, яна microSD картаси қўйиш мумкин.
  • Камера: асосий камера – 20 Мп, F1,8, оптик барқарорлаштириш функцияли; олд камера – 8 Мп.
  • Аккумулятор: 3250 мА/соат, тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat.
  • Алоқа: 2 та СИМ-картали.

Номидан ҳам маълум…

Люкс тоифали Alpha One смартфони Tonino Lamborgini компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Номидан маълумки, бу компания Lamborgini асосчиси Ферруччо Ламборгинининг ўғли Тонино Ламборгинига тегишли.

Смартфонни Россияда Тонинонинг ўғли ва компаниянинг ҳамкорликдаги вице-президенти Ферручио Ламборгини тақдим этишган.

«Ҳаёт тарзи ахборот технологияларининг ва смарт-қурилмаларнинг тезкор тараққиёти туфайли сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Менинг бувам ва отам ўз соҳаларида буюк новаторлар эдилар. Мен Lamborghini хонадонининг учинчи авлоди вакилиман ва янги смартфонни фахр ила тақдим этаман; у DASAN Networks билан бирга Tonino Lamborghini брендининг янги технологик ва смарт-даврини очиб беради. Alpha One илғор мобил технологияларни ўзида мужассам этган».

Ферручио Ламборгини, Tonino Lamgorgini вице-президенти.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!