Россияда таксофонлардан қўнғироқ қилиш буткул бепул бўляпти!

  •   DiMaX
  •  581
  •  25.04.2019 12:43

Россияда таксофонлардан қўнғироқ қилиш буткул бепул бўляпти!

 «Ростелеком» компанияси мамлакат ҳудудидаги барчаа таксофонлардан бепул қўнғироқ қилиш имконини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда компания раҳбари Михаил Осеевский хабар берган, деб ёзади «Интерфакс».

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар нархи 90 сўмдан 12 сўмга тушади!

Осеевскийнинг сўзларига кўра, Россия ҳудудидаги (уяли телефонлардан ташқари) барча телефон рақамларига таксофонлардан қўнғироқ қилиш бепул бўлади. Янги қоидалар шу йилнинг июнь ойидан амалга киритилади.

Айтиш керакки, Россия таксофондан қўнғироқ қилиш учун тўловларни 2018 йилдан буён басқичма-босқич бекор қилиб келаётир. Дастлаб маҳаллий қўнғироқлар, кейин эса тегишли ҳудуд ичидаги қўнғироқлар бепул қилинган.

Айни дамда Россия ҳудудида 148 мингта таксофон мавжуд бўлиб, уларнинг барчасига «Ростелеком» хизмат кўрсатади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 1 апрелдан барча смартфон ва планшетлар IMEI-коди бўйича БЕПУЛ рўйхатга олинмоқда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!