Россияликлар янги космик кемага ном танламоқда

Россияликлар янги космик кемага ном танламоқда

Россияликлар фазога учириладиган янги кемага ном танлаш билан машғул. Ташкилий қўмита номларни саралаш билан шуғулланмоқда. Ҳайъатга ҳаммаси бўлиб 6 мингга яқин вариантлар тақдим этилган.

Энг маъқул номлардан “Федерация”, “Гагарин”, “Родина”, “Звезда”, “Лидер”, “Галактика”, “Мир”, “Зодиак”, “Астра” ва “Вектор”ни санаш мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, ном танлаш тадбири овоз бериш шаклида расмий сайтда ўтказилади. Махсус комиссия энг кўп овоз йиққан учта номдан бирини танлайди. Энг муносиб номни танлаган ғолибга баҳорда Бойқўнғир космодромига бориб, ҳаво кемасини учириш жараёнини томоша қилиш имкони берилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!