«Ростех» «ҳамма томонни кўра оладиган» дрон яратди

  •   Saroy
  •  685
  •  14.08.2018 15:35

«Ростех» «ҳамма томонни кўра оладиган» дрон яратди

«Швабе» («Ростех» давлат корпорацияси таркибига киради) холдингги Orion-Drone, деб номланувчи учувчисиз бошқариладиган  қурилма яратдилар. Янги аппарат оптик жиҳозларнинг бутун бошли тўплами билан таъминланган. Улар аппаратга кўринган нарсаларнинг ультрафиолет ва қисқатўлқинли диапазонида инфрақизил спектрли мониторинг олиб бориш имконини беради, дейилади компания тарқатган хабарда.

Аниқлик киритилишича, қурилма ультрафиолетли камера (ULTRA-камера) ва қисқатўлқинли инфрақизил диапазон спектри  (SWIR-камера) камераси билан жиҳозланган. Камералар бошқарув пултидан ишга туширилади. Яна шу нарса таъкидланадики,  SWIR-камера туфайли дрон кўриниш даражаси ҳатто нол бўлган шароитда ҳам кузатув олиб бориши мумкин.

Кичик ҳажмдаги осон бошқарилувчи дрондан йўл қопламалари ҳолатини аниқлаш, электр қурилмаларини назорат қилиш, газ сизиб чиқишини аниқлаш ҳамда фовқулодда вазиятларда, техник ҳалокатлар, табиий офатлар рўй берган вақтида фойдаланиш мумкин,  дейди ихтиро муаллифлари.  

Дрон реал вақтда 10 километргача бўлган масофада сигнал бера олади. Унинг парвоз тезлиги соатига 100 километрни ташкил этади. Бир марта қувват олдирилса қурилма бир соатча ишлаб беради, бу эса бошқарув пунктидан анча узоқда ҳам мониторинг қилиш имконини беради.

Яна бир аҳамиятли томони, Orion-Drone парвозни бошлаш учун махсус тайёрланган жойни талаб қилмайди, мабодо оператор берган сигнални йўқотиб қўйса, ўзи автоматик тарзда учирилган жойга қайтиб келади.