S9 "кушандаси" -- Vivo NEX Россияда сотила бошлайди

S9

Бир муддат аввал, яъни июнь ойининг ўртасида Хитой Республикасида узоқ кутилган Vivo NEX телефони тақдим қилинган эди. Мазкур аппарат юқори техник имкониятлари, ромдан деярли холи бўлган экрани, ҳаракатланадиган олд камераси, экранга ўрнатилган бармоқ изи сканери ҳамда бошқа қатор жиҳатлари билан ўзига хос ва бозорда етакчилардан бўлган Samsung Galaxy S9 флагманини ҳам ортда қолдиради.

Таниқли AndroidAuthority ресурсининг маълум қилишича, тез орада Vivo NEX биринчилардан бўлиб Россия ҳудудида сотувга чиқарилади. Бунгача саноқли ҳафталар қолмоқда. Росияликлар илюлнинг охирларидан бошлаб ушбу смартфонни харид қилиш имконига эга бўладилар. Эътибор қилган бўлсангиз, Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ушбу телефон модели тинимсиз реклама қилинмоқда.

Vivo NEX смартфони 6,59 дюймли, Super AMOLED матрицали экран билан таъминланган. Унинг пикселлар сиғими 2316 га 1080 та белгини ташкил қилади (FHD+).

Девайсга 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори ўрнатилган бўлиб, унинг частота интервали 2,8 ГГц. График-тасвирларни қайта ишлашга Adreno 630 видео картаси масъул. Шунингдек, гаджетга X20 LTE модеми ўрнатилган бўлиб, унинг маълумотлар узатиш тезкорлиги секундига 1,2 Гбит.га етади. 8 ГБ тезкор хотира эса керагидан ортиқ.

Vivo NEX аккумулятор батареясининг сиғими 4000 мА соат ва уни тезкор қувватлаш ҳам мумкин. Бош камера қўш: 12 Мп ҳамда 5 Мп аниқлигидаги сенсорлардан иборат.

Vivo NEX мобил алоқа қурилмаси Хитойда айни кунларда 680 АҚШ долларидан сотилмоқда. Унинг Россия ҳудудида 800 АҚШ долларидан сотилиши тахмин қилинмоқда, яъни Samsung Galaxy S9 билан бир хил нархда. Шу билан бирга, бу хитойлик кореялик флагмандан бир қанча устун жиҳатларга ҳам эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.