Салмон Хон ўз смартфон брендига асос солади

Салмон Хон ўз смартфон брендига асос солади

Болливуд ва жаҳоннинг таниқли актёрларидан бири Салмон Хон ўзининг смартфон ишлаб чиқариш корхонасига асос солмоқчи. Актёр айни пайтда Samsung ҳамда Micromax каби халқаро брендлар ҳамкорлик қиладиган менежерлардан иборат профессионал жамоа шакллантириш, сармоядорларни жалб қилиш саъй-ҳаракатида юрибди.

Болливуд супер юлдузи 2007 йилда ташкил қилинган, хайрия ишлари билан шуғулланувчи Being Human номи остидаги кийим-кечак брендининг эгаси ҳисобланади. Унинг навбатдаги смартфон бренди BeingSmart деб рўйхатдан ўтказилди. Бу корхона 200 АҚШ доллари баҳосидаги ўрта нархли Android смартфонлар ишлаб чиқаришни кўзламоқда.

BeingSmart брендининг Хитойнинг Ҳиндистон бозорида оммалашаётган Oppo, Vivo ҳамда Xiaomi каби смартфон компанияларига қарши курашиши айтилмоқда. Маълум бўлишича, бу компаниядан тушган даромаднинг аксарият қисми Ҳиндистоннинг қашшоқ ҳудудларида таълимни ривожлантириш, турмуш тарзини яхшилашга сарфланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.