Samsung бармоқ изи сканери билан иловаларни тезкор очиш технологиясини патентлади

Samsung бармоқ изи сканери билан иловаларни тезкор очиш технологиясини патентлади

Бундан бир неча ҳафта аввал илгари АҚШнинг Google компанияси HTC компанияси билан ҳамкорликда Pixel ва Pixel XL смартфонларини тақдим қилган эди. Мазкур смартфонлардаги бармоқ изини аниқлайдиган сканер турли ишораларга ҳам жавоб қайтаришни хусусиятига эга. Эндиликда шу каби технология Samsung смартфонларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Яқинда Жанубий Корея гиганти рўйхатдан ўтказга патентда бармоқ изи сканерида турли свайплар ёрдамида иловаларга кириш функцияси таърифланган. Масалан, сканер устида ўнгга суриш ёрдамида хабарлар иловасига, чапга суриш орқали эса контактлар рўйхатига кириш мумкин.

5P3Rt5IvGmNAg7SO7g17u0WPG1Nrux

Патентга илова қилинган тасвирда кўрсатилишича, фойдаланувчи бундай функцияни бевосита блокланган экранда ҳам ишлатиш имкониятига эга бўлади. Сканер устида ҳар тўрт тарафга свайпларни амалга ошириш мумкин. Ушбу янгиликнинг Galaxy S8 моделида пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!