Samsung Chromebook Pro сотила бошланди

Samsung Chromebook Pro сотила бошланди

Samsung 2017 йилнинг январида ўтказилган Электроника маҳсулотлари кўргазмасида Google билан ҳамкорликда тайёрлаган Chromebook Pro ноутбукини намойиш қилган эди. Рақамли “қаламча”ли гаджет Android иловаларни қўллаб-қувватлагани боис, уни сотувга чиқариш бир оз кечиктирилган эди. Девайс Google Play’даги 2 миллиондан зиёд иловаларни ўқий олади.

Металл корпусли Chromebook Pro моделини ишлаб чиқди. Қурилмага 2400 Х 1600 аниқлигидаги 12,3 дюймли экран ўрнатилган. Махсус қаламча ёрдамида экранга ёзиш ёки сурат солиш мумкин.

Модел юпқа ва замонавий металл корпус билан ажралиб туради, унинг қалинлиги – 12, 9 мм, оғирлиги эса 1, 08 кг. Ноутбук корпуси силлиқ қирраларга эга, бу эса корпус шаклдорлигини сезиларли даражада оширган. Агар Pixel туркумидаги моделларни ҳисобга олмасак, у премиум туркумдаги ягона хромбук ҳисобланади.

Ноутбукка 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 6 ядроли частотаси 2 ГГц бўлган процессор ўрнатилган, USB-C порти, хотира картаси бўлмачаси ёрдамида хотирани кенгайтириш мумкин. Қурилма аккумулятори 10 соатлик ишлаш давомийлигини таъминлайди.

Amazon интернет дўкони айни пайтда Samsung Chromebook Pro учун аввалдан буюртма олишни бошлади. Унинг учун $549.99 доллар сўралмоқда. Гаджет расман тақдим этилгач, яъни 28 майдан етказиб берилади.