Samsung энди “Galaxy J” туркумига диққатини қаратмоқда

Samsung энди “Galaxy J” туркумига диққатини қаратмоқда

Лазерли автофокус функцияси ва металл корпусга эга Samsung Galaxy J7 (2016) ва Galaxy J5 (2016) смартфонлари Хитой телекоммуникация қурилмаларини сертификатлаштириш маркази томонидан илк тажриба синовларидан муваффақиятли ўтгани хорижий оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинмоқда.

GFXBench ва Bluetooth SIG смартфонлар имкониятларини баҳолаш тизимларида ҳам текширувдан ўтган гаджетлар “ўртача имкониятли” қурилмалар қаторидан ўрин эгаллаган.

 

Samsung Galaxy J5 (2016) 5.2 дюймли, 720p пиксель сиғимидаги сенсорли AMOLED дисплей, 13 МП светодиодли фоточақноқ ҳамда лазерли автофокусли бош камера ҳамда 5 МП селфи олиш камерасига эга.

Мобиль алоқа воситасида 1,2-ГГц частотада ишлайдиган тўрт ядроли процессор, 2 Гбайт оператив хотира, 16 Гбайт флеш-хотира, 4G LTE алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган модем мавжуд. Смартфон Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Телефон аппарати ўлчамлари 145,7 × 72,3 × 7,9 мм, унинг оғирлиги — 155,4 грамм. Смартфоннинг корпуси оқ, тилларанг, оч тилла рангли талқинларда ишлаб чиқарилади.

Samsung Galaxy J7 қурилмаси 2015 йилнинг ёзида ҳам тақдим этилган эди. Унинг фарқи олд камерасида ҳам фоточақноқнинг борлигида.

Samsung Galaxy J7 (2016) икки талқинда ишлаб чиқарилади. Бирида 8 ядроли 1,6-ГГц частотада ишлайдиган процессор бўлса, иккинчи талқин ҳам 8 ядроли бўлади, фақат улардан 4 нафари 1,5 ГГц частотада, қолган 4 таси 1,2-ГГц частотада ишлайди.

У 5.5 дюймли Full HD сиғимга эга Super AMOLED дисплей, Qualcomm Snapdragon 615/617 ёки Exynos 7870 процессорига, 3 ГБ оператив хотира, 16 Гб қўшимча хотира картасига эга бўлади.

Унинг процессор имкониятлари сониясига 300 Мбит маълумот алмашиш имконини берувчи LTE алоқа тармоғининг Cat.6 стандартидан фойдаланиш имконини беради.

Смартфон аккумуляторининг электр токи сиғими 3300 мА·соат. Корпус қалинлиги 7,6 мм.

Унда фойдаланилган Exynos 7870 чипи яратувчиларнинг маълумотларига кўра, у бошқа чипларга қараганда смартфоннинг 30 фоиз камроқ қувват ейишини таъминлайди.

Қурилмаларнинг бошқа барча жиҳатлари бир хил.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!