Samsung Galaxy A13'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A13'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy A13 модели Galaxy A сериясидаги янги ҳамёнбоп смартфон. Бугун ушбу қурилманинг 4G версияси билан танишамиз. Ушбу смартфоннинг 5G версияси бўлиб, у 90 гертсда ишловчи дисплей ҳамда Dimensity 700 билан жиҳозланган. Қолган техник кўрсаткичлар бўйича икки модель бир-биридан фарқ қилмайди.  

Шуни таъкидлаш керакки, Galaxy A13 сериядаги базавий модель эмас. Базавий модель Galaxy A03 ҳисобланади. Samsung бир неча йилдан буён A сериясида кўплаб смартфонлар ишлаб чиқармоқда. Баъзан серияда бир-бирига ўхшаш смартфонлар тақдим этилмоқда. 

Galaxy A13'нинг ташқи дизайни A13 5G моделига ўхшайди. Смартфон A23 каби Gorilla Glass 5 шишасига эга. Ундаги LCD дисплейнинг ҳажми 6.6 дюйм бўлиб, 60 гертсда ишлайди. A13 5G ҳамда A23 моделларининг дисплейи эса 90 гертсни қўллаб-қувватлайди. 

Galaxy A13'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.1х76.4х8.8мм, 195г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.60 дюймли PLS LCD, 1080х2408 пиксел резолюция, 20.07:9 форма фактори, 400ppi зичлик. 

> Чипсет: Exynos 850 (8nm): Саккиз ядроли (4x2.0 GHz Cortex-A55 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G52. 

> Хотира: 3/32ГБ, 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, PDAF; Ультракенг камера: 5МП, f/2.2, 123 даража кўриш бурчаги, 1.12µм; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 8МП, f/2.2, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 15 ватт қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5 мм аудио жек. 

Камера техник кўрсаткичлари бўйича смартфон A23 моделига ўхшайди. Биргина фарқ унинг асосий камерасида оптик тасвир барқарорлаштиргичи йўқ. Exynos 850 чипи сабаб қурилма 4K форматда видеога ола олмайди. Galaxy A13 5G модели Dimensity 700 чипи, A23 эса Snapdragon 680 чпи билан жиҳозланган бўлиб, иккиси ҳам 4K форматда видеога олиши мумкин. 

Смартфон 15 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. A23 модели ҳам 5,000 мАс аккумуляторга эга бироқ, у 25 ваттда қувват олади. 

Қадоқ таркиби 

Samsung ҳам борган сари ҳамёнбоп смартфонларнинг қутисидан керакли аксессуарларни олиб ташламоқда. Қутидан смартфон билан фақатгина USB-C кабели ўрин олган ҳолос. 

Фото: GSMArena 

Бу дегани қувватлаш адаптерини қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак бўлади. 

ЎҚИНГ: iPhone SE (2022)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!