Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A42 5G — жуда ғалати смартфон. Тақдим қилинишидан олдин бир неча ҳафта давомида компания уни энг арзон 5G смартфон деб мақтаб реклама қилганди. Қурилманинг барча жиҳатлари маълум бўлгач, A42 ўзидан олдинги нисбатан ихчамроқ A40 ва A41'лардан анчайин катта қурилма экани аён бўлди. Фақат бу эмас, янги Galaxy A42 5G қурилмаси катта сиғимли аккумуляторга эга бўлгани боис ўйин ўйнашга ҳам мос смартфон ҳисобланади. Ҳа, Galaxy A42 5G ғалати, лекин ижобий маънода ғалати.

Galaxy A42 5G'да ундан олдинги A41'нинг чиройли дизайнидан қочилмаган. Қаҳрамонимиз янада жозибалироқ Prism Dot дизайнига эга. Samsung қурилмага каттароқ — 6.6 дюйм диагоналли Super AMOLED экран қўйган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Энг янги ўрта тоифа A42 смартфони 5G модемга эга Snapdragon 750 чипида ишлайди. Смартфонга қувватни 5,000 мАс сиғимли аккумулятор етказиб беради.

Galaxy A42 5G Galaxy A41 билан бир хил камера жамланмасига эга, фақат унга 5МП сатҳ камераси қўшилган. Асосий камера 48МП, ультракенг камера 8МП ва макро камера эса 5МП резолюцияга эга. Олд томонда эса 20МП f/2.2 камераси бор.

A42 ўзидан олдинги A41'да бор бўлган барча жиҳатлар: 3.5 мм аудио жек, FM радио, microSD карта слоти ва икки карра кўп 128ГБ UFS 2.1 хотирасини ўзида жамлаган.

Келинг, энди қурилманинг техник жиҳатларига бир назар солсак.

Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.4х75.9х8.6 мм, 193 г; пластик корпус.

> Дисплей: 6.60" Super AMOLED, 720х1600 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 266 пиксел/дюйм зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM7225 Snapdragon 750 5G (8 нм) - расман тасдиқланмаган: саккиз ядроли: (2x2.2 GHz Kryo 570 & 6x1.8 GHz Kryo 570); Adreno 619.

> Хотира: 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; UFS 2.1; microSDXC (SIM карта билан битта слотда).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, One UI 2.5.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48МП, f/1.8, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8МП, f/2.2, 123˚; •Макро: 5 МП, f/2.4; •Сатҳ: 5 МП, f/2.4.

> Олд камера: 20 МП, f/2.2, (кенг).

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] мадр/сек., [email protected] кадр/сек., 720[email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5000 мАс; 15 Вт тезкор қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; 3.5 мм аудио жек.

Ўйинга ихтисослашган смартфонда яна бир жиҳат бўлишини хоҳлардик. У ҳам бўлса стерео динамиклар.

Қадоқ таркиби

Samsung Galaxy A42 5G ихчам картон қутида сотилади. Қадоқ ичида 15 Вт лик зарядчик, USB-C кабели, арзон қулоқчинлар ва силикон ҳимоя ғилофи бор.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s