Samsung Galaxy F23 смартфони чиқмоқда

Samsung Galaxy F23 смартфони чиқмоқда

Galaxy F23 смартфони ҳақидаги илк маълумотлар ўтган ойда пайдо бўлган эди. Бугун смартфон қачон тақдим этилиши маълум бўлди. Flipkart онлайн дўкони смартфоннинг расмий саҳифасини намойиш этди. Унда смартфон Snapdragon 750 чипига эга бўлиши ва келаси ҳафтада тақдим этилиши ҳақида маълумот берадилган. 

Демак, қурилма ҳақида батафсил маълумотлар 8 март санасида маълум бўлади. Ҳозирча смартфонинг орқа панелида учта камера бўлиши ҳамда олд панелдан томчисимон селфи камера ўрин олиши маълум. 

Қурилмага, шунингдек, 120Hz частотада ишловчи FullHD+ резолюциядаги дисплей ўрнатилади. Таъкидлаш керакки, бу F-сериядаги 120Hz частотали дисплейга эга бўлган илк смартфон бўлади. 

Flipkart тақдим этган суратдан смартфонда 3.5 мм аудио жек борлигини кўришимиз мумкин. Аввалги Galaxy F22 модели 170 доллар нархда сотувга чиққанлигини ҳисобга олсак, янги модель ҳам шу нарх атрофида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A13 4G'нинг техник жиҳатлари ва нархлари маълум бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!