Samsung Galaxy J2 Core смартфонини янги тасвирда кўринг

  •   Saroy
  •  3597
  •  23.08.2018 12:02

Samsung Galaxy J2 Core смартфонини  янги тасвирда кўринг

Samsung компанияси арзон Galaxy J2 Core самартфонининг анонсига тайёргарлик кўрмоқда. У  Android Go’да ишлайди. Тармоқларда эса қурилманинг айрим тавсифлари ва рендери пайдо бўлди. Ҳозирча  SamMobile ресурси  смартфоннинг янги тасвирини эълон қилди.

Фотографияда девайснинг орқа қисмини кўриш мумкин. Унда асосий камера, чақноғи, динамик ва Samsung логотипи жойлашган. Бундан ташқари, рендерда смартфоннинг беш рангли варианти намойиш этилган. Булар, қора, тилла, кўк, мовий ва пушти ранглар.

ЎҚИНГ:Galaxy Note 9 сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди!

Айрим гап-сўзларга қараганда, Galaxy J2 Core смартфони  5-дюймли Super AMOLED дисплейи билан таъминланади, у тўртядроли Exynos 7570 чипига эга. Шунингдек, 1 ГБ тезкор ва  16 ГБ ички хотираси бор. Девайс  8-мегапикселли асосий камера,  5-мегапикселли олд камера ҳамда 2600 мАч сиғимидаги батарея билан жиҳозланган. Анонс қилинадиган сана ҳозирча айтилмаяпти, лекин ушбу воқеа тез орада юз беради, дея таъкидланади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Илк бор! Ўзбекистонда Samsung Note 9 смартфонлари қимматбаҳо совғалари билан сотувга қўйилди - Olcha.uz'да биринчилардан бўлиб буюртма беринг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.