Samsung Galaxy M32 5G тақдим қилинди: Dimensity 720 ва 48МП тўртта камера

Samsung Galaxy M32 5G тақдим қилинди: Dimensity 720 ва 48МП тўртта камера

Samsung компанияси Helio G80 платформасида ишловчи Galaxy M32 смартфонини июнда тақдим қилган эди. Бугун эса мазкур қурилманинг 5G талқини — Galaxy M32 5G смартфони намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy M32 4G'дан фарқли ўлароқ, Galaxy M32 5G қурилмаси Dimensity 720 чипсети билан жиҳозланган. Смартфон 6/128ГБ ва 8/128ГБ хотира конфигурацияларига эга бўлиб, microSD карта орқали 1ТБгача ташқи хотира ҳам қўллаб-қувватланади.

Дастурий таъминотга келсак, Galaxy M32 5G Android 11 базасидаги One UI 3.1 қобиғида ишлайди. Samsung смартфонни икки йил дастур янгиланиши билан таъминлашга ваъда бермоқда. Смартфонда Knox Security ҳимояси ва Alt Z режими ҳам бор. Alt Z режими ёрдамида ён томон тугмасини босиш билан асосий ва махфий режимларга ўтиш мумкин.

Galaxy M32 5G қурилмаси 6,5 дюймли HD+ Infinity-V дисплейи билан жиҳозланган. Қиёс учун, Galaxy M32 LTE'нинг экрани 90Hz FullHD+ эди. Экранда 13МП селфи камера учун тирқиш бўлиб, орқада тўртта: 48МП асосий, 8МП ультракенг, 5МП макро ва 2МП сатҳ камералари жойлашган.

Смартфонни 5,000 мАс сиғимли, 15 ваттда заряд олувчи аккумулятор қувват билан таъминлаб туради. Яна таққосласак, Galaxy M32'нинг Ҳиндистон учун чиқарилган версиясида бу кўрсаткич 6,000 мАс эди. Халқаро бозор учун чиқарилгани эса 5,000 мАс сиғимли эди.

Galaxy M32 5G'нинг қолган асосий жиҳатлари қаторига ён томон бармоқ изи сканери, 12 та 5G палосалари қўллаб-қувватланиши ва икки хил корпус ранги — Slate Black ва Sky Blue'лар киради.

Samsung Galaxy M32 5G сизга таниш кўриниши мумкин, сабаби қурилма январда тақдим қилинган Galaxy A32 5G'нинг рибрендинг қилинган талқинидан бошқа нарса эмас.

Қурилманинг 6ГБ/128ГБ варианти 280 АҚШ доллари, 8ГБ/128ГБ талқини эса 310 АҚШ доллари нархида сотилади.

Galaxy M32 5G 2 сентябрдан бошлаб Samsung'нинг расмий веб-сайти ва Amazon.in сайтлари орқали Ҳиндистонда сотила бошлайди. Қурилманинг бошқа бозорларда мавжуд бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy смартфонига август ойи янгиланиши келди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.