Samsung Galaxy S21'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

Samsung Galaxy S21'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

2021 йилнинг илк флагманлари ҳам тақдим қилинди. Кўпчиликка, айниқса, Galaxy S21 Ultra смартфони маъқул келди. Қуйида Galaxy S21 оиласининг энг арзон вакили — стандарт Samsung Galaxy S21 моделининг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишиб чиқамиз.

Кетма-кет иккинчи йил Samsung ўзининг S флагманларини учта моделда тақдим қилди. Худди ўтган йилги Galaxy S20'лар сингари бу йилги S21'лар орасида ҳам иккига бўлиниш бор. Буни тақдимот маросимида S21 ва S21+ лар алоҳида, S21 Ultra'нинг ўзи алоҳида тақдим қилинганидан ҳам билиш мумкин. Бироқ ўтган йилдан фарқли ўлароқ, стандарт S ва S Plus моделлари билан Ультра ўртасидаги тафовут янада катталашган.

Бунга кўплаб мисол келтиришимиз мумкин, моделлар ўртасидаги тафовутларнинг баъзилари аҳамиятли, қолганлари эса унчалик ҳам эътиборга молик эмас. Мана, масалан, дисплейларни олайлик. Ўтган йилги 1440p резолюцияли экранга эга S'лардан фарқли ўлароқ, бу йилги флагманлар орасида фақат Ultra шунча резолюцияга эга бўлди, S21/S21+ лар эса 1080p экран билан жиҳозланди. Ўтган йили ҳар учала модель экрани ҳам қайирма эди, аммо ҳозир фақат энг қиммат Ultra'да шундай экран бор. S20'ларнинг учаласи ҳам бир хил юқори даражадаги частотасига эга дисплей билан жиҳозланган бўлса, ҳозирда фақатгина S21 Ultra илғор Адаптив режимга эга.

Хўш, камера-чи? S20 Ultra'нинг камераси қолган икки шериклариникидан кўра анча такомиллашган эди, S21 Ultra'да ҳам худди шундай. Смартфон камераси яна янги компонентлар билан бойитилди. S21 ва S21+ лар эса ўтган йилги аппарат таъминоти билан таъминланди холос.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Galaxy S21'нинг энг шармандали жиҳати бор. Бу ҳам бўлса, унинг пластикдан ишланган корпусидир.

Лекин моделлар ўртасида ўхшаш жиҳатлар ҳам бор, албатта. Ҳар учала модель ҳам айни бир хил чипсет, иккинчи авлод ультратовушли бармоқ изи сканери, стерео динамиклар ҳамда чанг ва сувдан ҳимоянинг IP68 даражасига эга. Смартфонларнинг ҳеч қайсиниси миcроСД карта слотига эга эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 ва Galaxy S20 смартфонлари ўртасидаги фарқлар билан танишамиз

Келинг, энди, стандарт S21 моделининг техник томонлари билан танишамиз.

Samsung Galaxy S21 5G смартфонининг техник жиҳатлари:

> Корпус: 151.7х71.2х7.9 мм, 169 г; олд панель шишадан (Gorilla Glass Victus), орқа панель пластикдан, ром алюминийдан ишланган; IP68 чанг ва сувдан ҳимоя (1.5 м гача чуқурликда 30 дақиқа).

> Дисплей: 6.20" Dynamic AMOLED 2x, 120Hz, HDR10+, 1300 нит (макс.), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 421 пиксел/дюйм зичлик; Always-on display.

> Чипсет: Глобал версия - Exynos 2100 (5 nm): саккиз ядроли CPU (1x2.9 GHz Cortex-X1 & 3x2.80 GHz Cortex-A78 & 4x2.2 GHz Cortex-A55), Mali-G78 MP14 GPU. АҚШ/Хитой - Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680; Adreno 660 GPU.

> Хотира: 128/8ГБ, 256/8ГБ; UFS 3.1.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 12 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.76", 1.8µм, Dual Pixel PDAF, OIS; •Ультракенг бурчакли: 12 МП, f/2.2, 13мм, 120˚, 1/2.55" 1.4µм, Super Steady Video; •Телефото: 64 МП, f/2.0, 29мм, 1/1.72", 0.8µм, PDAF, OIS, 1.1х оптик зум, 3х гибрид зум.

> Олд камера: 10 МП, f/2.2, 26мм, 1/3.24", 1.22µм, Dual Pixel PDAF.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек., [email protected] кадр/сек., HDR10+, стерео товуш ёзуви, гиро-EIS; •Олд камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4000 мАс; 25 Вт тезкор қувватланиш, USB Power Delibery 3.0; 15 Вт да тезкор Qi/PMA симсиз қувватланиш; 4.5 Вт да симсиз тескари қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, ультратовушли); NFC; FM радио (фақат Snapdragon моделида); Samsung DeX, Samsung Wireless DeX (десктоп амалиёти қўллаб-қувватланиши), Samsung Pay (Visa, MasterCard), ANT+, Bixby овозли буйруқлари.

Қадоқ таркиби
Қуйида янги Galaxy'ларнинг такомиллаштирилган (ва кичикроқ) қадоғини кўришингиз мумкин. Apple'га эргашган ҳолда Samsung қадоқ таркибидан зарядчик ва қулоқчинларни олиб ташлашга қарор қилди. Натижада, қадоқ ҳажми ҳам кичрайди.

Ҳа, ҳа, уйингизда аллақачон қувватлагич бўлиши аниқ. Шунинг учун, сизга янги зарядчикни қўшиб бермаслик электрон чиқитларни камайтиришга хизмат қилиши керак. Бундан ташқари, қадоқ ҳажми кичрайгани боис логистика сабаб атроф-муҳитга келтириладиган зарар миқдори ҳам камаяди. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, бу жуда ҳам ижобий натижали концепция, лекин аслида зарядчикни текинга бермасликка асосий сабаб табиатга бўлган эътибор эмас.

Шундай бўлса-да, тақдимот давомида Samsung зарядчиклар эндиликда арзонроқ сотилишини маълум қилди.

Хўш, демак, қадоқ ичида смартфоннинг ўзи ва ҳар икки томони USB-C тоифасидаги кабель бор.

Қизиқ маълумот: Франция қонунларига кўра, смартфонлар қадоғи таркибида қулоқчин бўлиши талаб қилинади. Шу сабабдан ҳам, Францияда сотилаётган Galaxy'лар қадоғида AKG қулоқчинлари бор. Лекин барибир зарядчик йўқ.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.