Samsung Galaxy Tab S4 тарихдаги бирорта планшетда йўқ инқилобий хусусиятга эга бўлади

  •   DiMaX
  •  900
  •  13.06.2018 17:13

Samsung Galaxy Tab S4 тарихдаги бирорта планшетда йўқ инқилобий хусусиятга эга бўлади

Яқин орада тақдим этилиши кутилаётган планшетлардан бири Samsung Galaxy Tab S4 модели бўлади. SamMobile нашрига кўра, ушбу қурилмага инқилобий битта жиҳат жорий этилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Tab S4’нинг техник хусусиятлари фош бўлди

Хабарга кўра, Galaxy Tab S4 аллақачон ушбу компаниянинг  флагман смартфонларига татбиқ этилган хусусият – кўз ёйи сканери билан кучайтирилади. Табиийки, унга дастурий таъминот даражасидаги Face Unlock қиёфа сканери ҳам татбиқ этилади. Натижада мазкур планшет тўлақонли юз сканерига эга бўлади; фақат унда асосий эътибор кўзнинг рангдор пардасига қаратилади.

Galaxy Tab S4 истеъмолчилар сегментига мўлжалланган мана шундай хусусиятга эга илк планшет бўлиши кутилаётир. Тўғри, кўз ёйи сканери 2016 йили тақдим этилган Galaxy Tab Iris моделида ҳам бор эди, аммо бу қурилма фақат корпоратив бозорга мўлжалланганди.

Бундан ташқари, SamMobile’нинг ёзишича, янги планшети учун Samsung махсус док-станция ҳам ишлаб чиқаради. Унинг шарофати билан Galaxy Tab S4’ни мониторга улаш ва ундан тўлақонли офис компьютери сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр Android-планшети билан танишинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.