Samsung Galaxy Xcover6 Pro - бу қандай смартфон?

Samsung Galaxy Xcover6 Pro - бу қандай смартфон?

Бир неча ой олдин OnLeaks инсайдери Galaxy Xcover Pro 2 смартфонининг рендерларини тақдим этган эди. Шундан сўнг смартфонга оид янги маълумотлар пайдо бўла бошлади ҳамда қурилманинг номи Galaxy Xcover6 Pro бўлиши мумкинлиги айтилди. 

Яқинда смартфоннинг янги рендерлари эълон қилинди. Унга аввалги рендерлардан унча фарқ қилмайди, бироқ ўзгаришлар бор. Мисол учун, камера линзалари ва смартфоннинг тепа ҳамда ён томондаги тугмалар қизил рангга ўзгарган. Бу ёрлиқ тугмалари бўлиши керак, улар фойдаланувчига экрандан фойдаланмасдан олдиндан ўрнатилган амални тезда ишга тушириш имконини беради. 

Аввалги манбаларда смартфон 6ГБ тезкор хотирага эга бўлган Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланиши айтилган эди. GizNext берган маълумотларга кўра, чип 128ГБ доимий хотира билан интеграллашади. Шунингдек, смартфонга 60 гертсда ишловчи 6.56 дюймли (1080 х 2408 пиксел резолюция) дисплей ўрнатилади. 

Қурилма 50МП асосий ва 8МП ёки 12МП ультракенг камера билан жиҳозланиши кутилмоқда. Олд панелдан эса 13МП селфи камера ўрин олади. 

Galaxy Xcover6 Pro модели 4,050 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Қизиғи, аккумуляторни смартфондан ажратиб олиш мумкин. Пастки қисмида зарядловчи док учун пого пинлар жойлашаган. У одатда бир вақтнинг ўзида бир нечта телефонларни заряд қилади. 

Смартфон 169 х 80 х 10мм ўлчамда бўлиб, унинг оғирлиги 235 граммни ташкил қилади. IP68 стандарти эса қурилмани сув ва чангдан ҳимоя қилади. 

Ҳозирча Samsung ҳақиқатдан ҳам ушбу смартфонни ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берадиган ҳеч қандай расмий баёнот йўқ. Ушбу қурилма профессионал фойдаланувчилар учун мўлжалланган, бироқ оддий фойдаланувчилар ҳам уни сотиб олсалар бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!